Қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 15 январь куни соат 21:20 ларда “Magic City” боғи ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари томонидан қидирувда бўлган С.Ф. қўлга олинди ва тегишли тартибда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилди.
Маълумот учун, 28 ёшли С.Ф. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ томонидан 2025 йил 18 март куни қидирувга берилган.