Қидирувдаги шахс гвардиячилар томонидан қўлга олинди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани, “Эски жува деҳқон” бозори ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун хизматга жалб қилинган гвардиячилар бозор ҳудудидаги автотураргоҳда шубҳали кўринган фуқарони тўхтатиб, ўрнатилган тартибда шахсига аниқлик киритилганда Тошкент вилоятида туғилган 39 ёшли Ю.А эканлиги ва Қибрай тумани, Прокуратураси томонидан, 2024 йилдан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Қидирувдаги фуқаро белгиланган тартибда прокуратура органларига топширилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.