ҚИДИРУВДАГИ ШАХС УШЛАНДИ
Бугун соат 15.30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бозор ҳудудида ўғирлик содир этаётган шубҳали шахсни кўриб, тезкорлик билан қўлга олишган ва Бектемир тумани ИИОФМБ 4-сон ИИБга топширган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида мазкур шахс Қашқадарё вилоятида яшовчи 22 ёшли фуқаро Э.Х. эканлиги ва муқаддам 3 ой олдин Қарши туман ИИБ томонидан қидирувга эълон қилинганлиги маълум бўлган.