ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ЖОНЗОТЛАРНИ ОВЛАГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Қорақалпоғистон Республикасида Экология қўмитаси ва Миллий гвардия масъул ходимлари ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 май куни олинган хабарга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Экология қўмитаси, Миллий гвардия, ИИВ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Жаслық” МФЙда яшовчи фуқаролар Т.Б ва Б.Р томонидан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган 11 бош жайрон ноқонуний тарзда овланганлиги аниқланди.
Ушбу шахслар белгиланган тартибда кўздан кечирилганда 11 дона жайрон шоҳлари ҳам топилиб ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.