Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қўқонда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан бир кунда таркибида психотроп моддалар бўлган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди.

22 июль куни Қўқон шаҳрида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-профилактика тадбирлари ўтказиш чоғида эркин сотилиши тақиқланган кучли таъсир кўрсатадиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди.

Жумладан, “Парпашабоф” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 55 ёшли Т.A. дан 10 дона “Тропикамид”, “Зилол” МФЙ да яшовчи 33 ёшли Ж.О. дан эса 140 дан ортиқ “Тропикамид” ва 550 донадан ортиқ “Регапен” ва 280 донадан “Герик” аниқланди ва олиб қўйилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech