Қўқонда ўғрилик жиноятини содир қилгани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 32 ёшли К.К. қўлга олинди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169- модда (“Ўғирлик”) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва жавобгарликдан қочиш учун яшириниб юрган. Aйбланувчи қидирувга берилган ҳамда суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланган. Қўлга олинган шахс тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига топширилган.