ҚЎҚОН ШАҲРИГА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН 1 КГ “ГАШИШ” ГИЁХВАНДЛИК МОДДАСИ АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 15 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ га келиб тушган маълумот юзасидан Миллий гвардия, ДХХ ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖКБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Қўқон шаҳар прокурорининг “комплекс тезкор-кидирув тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган ушбу тадбир давомида Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан Қўқон шаҳрига кириб келаётган давлат рақами 95 F 089 BA бўлган оқ рангли Ласетти автомашинаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда ҳайдовчи Қўқон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро У.Б. ва 1976 йилда туғилган фуқаро Д.С. лар 1 кг “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси олиб кириб келаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.