Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш ҳамда криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш борасида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда, барча шаҳар-туманлар ҳамда маҳалла кесимида ишларни жадаллаштириш юзасидан вазифалар қайта белгилаб олинди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг йиғилишлар залида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳнинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев, Вазирлар кенгаши раиси Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев ҳамда идоралараро ишчи гуруҳ таркибидаги мутасадди раҳбарлар, шунингдек, ҳудудлардаги масъул идора вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишни кириш сўзи билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев очиб берди ва давлатимиз раҳбарининг топшириқлари мазмун моҳиятига тўхталиб ўтди.
Миллий гвардия қўмондони томонидан амалга оширилаётган ишларга таҳлилий баҳо берилиб, идоралараро ишчи гуруҳ таркибига аъзо масъул вазирликларнинг мутасадди раҳбарларига соҳага оид бўлган йўналишлар бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур вазифаларни бажариш давомида идоралараро ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар киритилди ва улар асосида йўл харитаси ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар амалга оширилиши таъкидланди.
Шу билан бир қаторда, ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлашда жойларга чиққан ҳолда, барча шаҳар-туманлар ҳамда маҳалла кесимида ишларни ташкил этишига алоҳида урғу берилди.
Шундан сўнг, идоралараро ишчи гуруҳ таркибидаги мутасадди раҳбарларнинг юқоридаги топшириқларга оид маърузалари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.
Йиғилиш якунида Миллий гвардия қўмондони Идоралараро ишчи гуруҳ таркибига киритилган барча мутасаддилар давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни сифатли бажаришига ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб шароитлар яратишда орттирган юқори тажрибаси ва имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланишига ишонч билдирди.

Text to speech