ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга қизиқтириш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, куни кеча уюшмаган ёшлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Кубоги учун спортнинг “триатлон” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Белгиланган масофага сузиш, югуриш ва велосипед ҳайдаш шартларини эпчиллик билан бажарган иштирокчилар фахрли ўринларга муносиб деб топилди.
Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, ғолибларни эришган ютуқлари билан табриклади.
Спорт мусобақаси иштирокчилари муносиб тақдирланди.