“Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан ўғирликда гумонланувчи шахс қўлга олинди (https://milliygvardiya.uz/uz/news/qoriqla014)
Гулистон шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига Ҳайдар массивида ўрнатилган “Агробанк” АТБга тегишли бўлган банкоматдан "ташвиш" хабари келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ходимлар томонидан номаълум шахс банкоматни очишга уринган вақтда қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув натижасида фуқаро муқаддам Ўз.Рес. ЖКнинг 169-моддаси билан судланган, сирдарёлик Н.Ф эканлиги аниқланган.
Маълумот учун: фуқаро Н.Ф жорий йилнинг март ойида озодликка чиққан.
Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари Мирзаобод тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.