Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҚЎРИҚЛАШ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

  Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосари полковник М.Ғаниев ҳузурида, барча ҳудудий Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-4997-сонли Қарори мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди.

       Мазкур Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятида туб ислоҳотлар амалга оширилиши кўзда тутилганлиги, бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди. Жумладан, унда Қўриқлаш бош бошқармасининг янги ташкилий тузилмаси ва низоми тасдиқланганлиги, Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, ходимларни хизмат ўташлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни касбий маҳорат ва билимларини ошириш ҳамда ходимлар, ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳимояси борасида бир қатор вазифалар белгиланганлиги айтиб ўтилди.

       Шунингдек, 2021-2022 йиллар давомида босқичма-босқич идорадан ташқари ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, айрим турдаги объектларни қўриқлаш функцияларини ҳарбийлаштирилган соқчилар зиммасига юклаш ҳамда уларни ўқитиш ва махсус воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилади.

      Йиғилишда, амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида бирон бир шаҳодатланган ходим штатлар қисқариши сабабли ишсиз қолиб кетмаслиги, аксинча шаҳодатланган ходимларни аҳамияти жиҳатидан муҳим ҳисобланган объектларни қўриқлашга жалб этилиши  алоҳида таъкидлаб ўтилди.

      Қолаверса, ушбу ислоҳотлардан кўзланаётган асосий мақсад биринчи навбатда ходимларни, ишчи ва хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари-ни янада такомиллаштириш ҳамда улар томонидан хизмат олиб боришлари учун зарурий шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.

       Шу билан бирга, келгусида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашда асосий эътибор, соҳага замонавий техник қўриқлаш воситаларини кенг жорий этишга қаратилиши ҳамда қўриқлаш бўлинмалари моддий таъмино-тини такомиллаштириш, уларни замонавий қурол, техника, махсус воситалар ва техник қўриқлаш қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан маълумотлар етказилди.

       Умуман олганда, мазкур қарорда белгиланган вазифалар ва чора-тадбирлар Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатилаётган қўриқлаш хизмати си-фатини янада ошириш, объект ва хонадонларни ишончли қўриқловини таъмин-лаш, қўриқлаш бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларини моддий таъминоти такомиллаштиришга қаратилганлигини кўришимиз мумкин.

Text to speech