Банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди
Жорий йилнинг 5ноябрь куни соат 1:26 да Навоий шаҳридаги "Қўриқлаш" бўлимига АТБ "Агро банк" Навоий вилояти филиалига қарашли банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган.
"Қўриқлаш" бўлимининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи дарҳол воқеа жойига етиб келганда, номаълум шахс банкоматни бузмоқчи бўлаётганлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар 1997 й.т Т.А эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари вилоят Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда.