Қувурларни қаерга ва нима учун олиб кетмоқчи бўлишганини тергов аниқлайди
Жорий йилнинг 22-март куни соат 18.00 атрофида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси ходимлари сержант M.Мўйдинов ва оддий аскар С.Соиповлар томонидан 22 дона қувур ортилган "Лабо" русумли автомашина Андижон давлат тиббиёт институти касалхонасидан чиқаётган вақтда тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи О.У. ва унинг шериги, мазкур касалхонанинг қурилиш бўлимида ишловчи Ғ.X.лар қувурлар қаердан ва нима учун олиб кетилаётгани ҳақида аниқ изоҳ бера олмади.
Фуқароларга тегишли ҳужжатлар ҳам йўқ эди.
Қўлга олинганлар ҳамда юк ортилган микроавтобус қонуний чора кўриш учун Андижон ИИБга топширилди.