Республикамиз бўйлаб «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилаётган ҳашарда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этмоқда.
«Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилаётган ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳамда бошқа жойлар ободонлаштирилмоқда.
Мазкур ҳашар тадбирларида барча вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотларнинг ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Ҳусусан, Миллий гвардия бўлинмаларида ҳам ҳашар ишлари ҳамжихатликда бўлиб ўтмоқда. Атроф муҳит ободонлаштирилиб, маҳалаларда ёрдамга мухтож аҳоли қатламига кўмак кўрастилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.
Шу билан бирга Миллий гвардия психолог-инспектори томонидан ҳам ўзларига бириктирилган мактабларда ўқув йили олдидан мактаб ҳудуди чиройи учун маҳалла еттилиги билан бирга ҳашар тадбирлари уюштирилмоқда.
Шуни таъкидлашимиз керакки, барча ҳашар тадбирлари давомида жамоат тартиби ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши таъминланмоқда.
.