Республикамиз бўйлаб Миллий гвардияга бириктирилган Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синф ўқувчиларининг "тантанали ваъдаси" га бағишланган тадбирлар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги «Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисда»ги 237-сон қарорига асосан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 2023-2024 ўқув мавсумида ҳарбий-ватанпарварлик синфларига қабул қилинган ўқувчилар билан бошқарма ҳудудида тантанали ваъда бериш маросими ўтказилди. Тадбирда Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, ҳарбий прокуратура, мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, фахрийлар ва ота-оналар, ўқувчи ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.