Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган "Армия ва халқ — бир тану бир жон" шиори остидаги “Уч авлод учрашуви” тадбирлари давом этмоқда
Ҳаётда кўпни кўрган, йиллар синовида тобланиб, бой амалий тажриба тўплаган фахрийларнинг ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун чинакам ибрат мактаби ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, "устоз-шогирд" анъанасини йўлга қўйиш, фахрийлар ва ёшлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Жиззах вилоятида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" доирасида фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, Ёшлар иттифоқи раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт усталари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида навбатдаги тадбир ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар ўзларининг бой амалий тажрибалари ва касбий маҳоратларини ёш авлод вакилларига сўзлаб, яратилган шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда она Ватанга садоқат билан хизмат қилиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар.
Қўқон ва Термиз вилоятларида ташкил этилган тадбирда ёшларда ватанпарварлик туйғуларини ошириш, ватанга садоқат, бурч ва жасорат руҳини шакллантиришга қаратилган давра суҳбати, заковат интеллектуал ўйини, шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди. Тадбир ҳарбий хизматчилар ва талаба ёшлар ўртасида мусобақа шаклида ўтказилиб, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Шунингдек ҳарбийлар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар барчага байрамона кайфият улашди.