Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, шу каби ишлар Андижон вилоятида, “Бўтақара” МФЙ ер майдонида ҳақиқий табиат парваришланди. Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари биргаликда 1420 туп дарахт кўчатини ўтказдилар.
Ушбу тадбир нафақат экосистемамизни яхшилаш, балки ёш авлодга табиатнинг қадрини уқитиш мақсадида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кўчатлар, келажакда баркамол яшил майдонларни шакллантириб, Атроф-муҳитимизга сўлим кўриниш бағишлайди.
Биз ҳар бир дарахт кўчати, келажакка йўл очадиган бир умид деб билишимиз керак. Яшил маконларни янада кўпайтириш, табиатни асраш барчамизнинг бурчимиздир!