Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Биз оилавий ўқиймиз” шиори остида кутубхонага саёҳат

Республика болалар кутубхонаси Тошкент шаҳри марказидаги замонавий ва кўп тармоқли жамоат маскани ҳисобланади. Шу боисдан ҳам ёзги таътил кунларини болажонлар мазмунли ва мароқли ўтказишини таъминлаш мақсадида илк маротаба Миллий гвардия ходимлари оила аъзолари иштирокида ушбу зиё масканига саёҳат уюштирилди.
Экскурсия давомида болалар ва ёшларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини юзага чиқариб, янада камол топтириш учун зарур бўлган барча қулайликлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди. Республика болалар кутубхонасида 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш тоифаларига асосий эътибор қаратилган бўлиб, бу ерда, у ерда катталар учун бир-биридан қизиқарли турли хилдаги адабиётларни учратиш мумкин.
Кутубхона билан танишиш жараёнида Миллий гвардия ходимлари асосий эътиборни фарзандларининг қизиқишларига қаратишди. Улар билан бирга фарзандларига ёққан китоблар билан танишиш ва мутолаа қилиш имконига эга бўлишди. Ходимлар кутубхонадан унумли фойдаланиш мақсадида рўйхатдан ҳам ўтишди. Энди улар севимли асарларини 10 кун муддатга қадар уйига олиб бориб, оила даврасида мутолаа қилишлари мумкин бўлади.
Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Республика болалар кутубхонасига уюштирилган саёҳатдан асосий мақсад ҳам ана шу анъаналарни фарзандларимизга етказиш ҳамда ходимлар орасида китобхонликни янада ошириш, соҳага оид янгидан янги асарлар билан танишишларига хизмат қилади.

Text to speech