Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия, ИИО ва ФВВ ходимлари ҳамкорлигидаги рейд тадбирлари давом этмоқда
- Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасининг Қўқон шаҳрида жойлашган савдо комплексларига жамоат тартибини сақлаш хизматига жалб этилган ходимлар томонидан жорий йилнинг 21 май куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 32 ёшли фуқаро Х.Маҳкамов аниқланиб, шаҳар ИИБга белгиланган тартибда топширилди.
- Қўқон шаҳар Истиқлол савдо комплексида Данғара туманида яшовчи 27 ёшли М.Тожибоева ўзига тегишли бўлган Самсунг русумли уяли алоқа воситасини йўқотиб қўйганлиги мурожаати юзасидан ўз вақтида олиб борилган тадбирлар натижасида уяли алоқа воситаси топилиб фуқарога топширилди.
- Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрининг бозорлари ҳамда истироҳат боғларида экология соҳасига доир ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш юзасидан кучайтирилган тартибда рейд тадбирларини олиб боришди. Ўтказилган рейд тадбири давомида бир қатор шахсларга огоҳлантиришлар берилди ҳамда МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маьмурий баённомалар расмийлаштирилди.