Республика миқёсида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида тиббий тайёргарлик машғулоти ташкил этилди.
Машғулот аввалида мутахассислар томонидан бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, жиҳозланмаган сув ҳавзаларида чўмилишнинг оқибатлари, полиз, сабзавот ва меваларнинг айрим турларини истеъмол қилиш билан боғлиқ заҳарланиш ҳолатлари, ўткир ичак ва юқумли касалликларни орттириш хавфи, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда руҳий-жисмоний зўриқиш юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш фаолиятида юқоридаги ҳолатлар билан боғлиқ вазиятлар юзага келганда, биринчи ёрдам кўрсатишда тезкорликка алоҳида аҳамият бериш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирнинг иккинчи қисми амалий машғулот бўлиб, унда иштирокчилар юзага келиши мумкин бўлган ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди, шу билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.