Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонининг масъул офицерлари томонидан хизмат сафари давомида учрашув ва очиқ мулоқотлар ҳам бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Хоразм вилоятида "Ватанпарварлик оиладан бошланади" мавзусида ўтказилган учрашувларга ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф қилинди. Суҳбатлар давомида Миллий гвардия марказий девони тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси ва шахсий хавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари сўзга чиқишиб, болалар тарбияси, оиладаги муносабатлар, уйдаги вазиятнинг ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг психологик ҳолатига таъсири ва натижада хизмат вазифаларини бажариш сифати ва самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди. Учрашувлар очиқ мулоқот муҳитида бўлиб ўтди.
Суҳбатлар якунида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди. Мурожаатлар бўйича масъул ходимларга кўрсатмалар берилиб, айримлари шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари доирасида Урганч шаҳридаги 2-оилавий поликлиника базасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Text to speech