Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этмоқда

Бугун мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш, муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла- юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Уй-жойлар, кўчаю ҳовлиларни озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади.
Уюшқоқлик билан бошланган мазкур ҳашарда ёшу қари иштирок этиб, улар томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари томонидан янада фаол олиб борилди.
Юртимизда жадал суръатда олиб борилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини тартибга келтириш ва тозалашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бир сўз билан айтганда, “Обод ва файзли маҳалла- юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида юртдошларимиз аҳил, ҳамжиҳатликда иштирок этиб, ватанимиз ободлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Text to speech