Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Республика босқичида ўтказилган “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” мавзусидаги инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” мавзусидаги инглиз тили викторинасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда, Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчилари ҳайъатлик қилган мазкур викторинада Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ҳамда Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган жамоалар билан бир қаторда Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ва Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейларининг ёш ва иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган жами 10 та жамоа ғалаба учун кураш олиб борди.
Жамоаларнинг инглиз тили бўйича билим ва кўникмалари 3 та шарт бўйича синовдан ўтказилди. Жумладан, биринчи “Таништирув” шартида ҳар бир иштирокчи жамоалар ўзлари ҳақида маълумотлар беришди.
Викторинанинг иккинчи “Савол-жавоб” шартида эса жамоалар Ўзбекистон тарихи, Давлат ва ҳуқуқ асослари,Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон маданияти бўйича берилган саволларга инглиз тилида жавоб бердилар.
Беллашувнинг учинчи шарти “Сардорлар беллашуви” бўлди. Унда жамоалар сардорлари ҳакамлар ҳайъати столи олдига келиб ёзилган вариантлардан бирини танлаган ҳолда унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини инглиз тилида тўғри ва тўлиқ тушунтириб бердилар. Шундан сўнг жамоа сардорлари қуръа ташлаш натижасига кўра белгиланган кетма-кетликда Ўзбекистон маданияти бўйича берилган мавзуларни инглиз тилида оғзаки сўзлаб бердилар.
Айнан иштирокчилардаги юқори савия ва шартларга пухта тайёргарлик ҳакамлар учун мутлоқ ғолиб жамоани аниқлашда қийинчилик туғдирди.

Якуний натижаларга кўра эса, викторина шоҳсупасининг учинчи поғонасини “Қалқон” махсус батальонининг “Renesans” жамоаси, иккинчи поғонасини эса Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг ёш ва иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган “Young Temurids” жамоаси жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиби деб Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “The Invincibles” жамоаси топилди.
Викторина натижалари эълон қилингач фахрли ўрин соҳиблари ва мусобақа ғолибларига кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Text to speech