Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Миллий гвардия бўлинмалари томонидан Бухоро ва Фарғона вилоятларида ҳам яшил боғлар барпо этилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига биноан амалга оширилаётган ишлар натижасида юртимизнинг кўплаб ҳудудлари гуллаб-яшнамоқда. Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят Чавандозлар мактаби ҳудудида 1 гектар майдонда "Яшил макон" боғи яратилди.
Дастлаб ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида ерларга ишлов берилиб, ободонлаштирилди. Шундан сўнг, ер майдонига ҳарбий хизматчилар томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, боғ яратилди.
Шу билан бирга, “Яшил макон” умуммиллий дастурига замин яратиш ва бошқа ҳудудларга ҳам дарахт экиш ишларини амалга ошириш мақсадида 2000 дона манзарали кўчатларининг қаламчалари экилиб, парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вилоят Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда 19 гектарли Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Чавандозлар мактаби ҳудудида жами 2 гектар майдонга турли манзарали ва мевали мингдан зиёд кўчатлар экилди.
Фарғона минтақавий ўқув марказида хам бу каби эзгу амаллан ҳарбий хизматчилар томонидан уюшқоқлик билан давом этиб келмоқда.
(Маълумот учун: тадбир давомида 805 туп манзарали дарахт кўчатлари, 5065 дона терак дарахти қаламчалари ва 3585 дона каштан дарахти уруғлари экилди)
Эътироф этиш жоизки, мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат.