Республикамиз бўйлаб “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остидаги ёшлар “Маънавият марафони” бўлиб ўтмоқда.
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасининг пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида Чилонзор ва Учтепа туманлари мактаблари ўқувчи ёшлари учун “Маънавият марафони” доирасида “Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди. Унда ёшлар билан биргаликда буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур мероси, жасорати ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу тадбир доирасида ўқувчи ёшларга буюк саркардалар Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур боболаримизнинг ҳаёти ва уларнинг ҳарбий санъати тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, улар муддатли ҳарбий хизматчилар билан мазкур мавзуда фикр алмашдилар.
Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.