Республикамиз бўйлаб пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жорий йилнинг 11-декабрь куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида фуқаро Э.X. бошқарувидаги Isuzu русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида автомашинанинг юкхонасида жами 5 дона картон қути ичида 4 хил турдаги, 88 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, уларнинг тахминий қиймати 30 миллион 800 минг сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Божхона бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.