РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ “МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ” ШИОРИ ОСТИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шунингдек, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар ва болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда.
Уюшқоқлик билан ўтаётган мазкур ҳашарда ёшу қари иштирок этиб, улар томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.