Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

САКСОВУЛ ЎСИМЛИГИНИ НОҚОНУНИЙ КЕСИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ.

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида республикамизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимига риоя этилиши ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат экология назоратини амалга ошириш бўйича Пешкў тумани чўл ҳудудларида олиб борилган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давомида, фуқаро Ф.Ҳ, (Бухоро давлат Тиббиёт университети талабаси) ўзига тегишли бўлган "ГАЗ-53" русумли автомашинасида ноқонуний равишда жами 52.5 м3 бўлган тахминий баҳоси 20 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини синдириб, кесиб олиб кетаётган вақтда, фуқаро Д.А. ўзига тегишли бўлган "УАЗ" русумли автомашинада Пешкў тумани чўл ҳудудидан жами 7.3 м3 бўлган тахминий баҳоси 3 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб олиб кетаётган вақтида, шунингдек, фуқаро Б.Ҳ. ўзига тегишли КАМАЗ русумли автомашинада Пешкў тумани чўл ҳудудидан жами 89.1 м3 бўлган тахминий баҳоси 34 миллион сўмга яқин саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда синдириб, чопиб олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдорини аниқлаш ҳамда далилий ашёлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Text to speech