Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

САКСОВУЛ ЎСИМЛИГИНИ НОҚОНУНИЙ КЕСИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ.

Республикамизда Миллий гвардия, ИИВ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимига риоя этилиши ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат экология назоратини амалга ошириш бўйича рейд тадбирлари давом этмоқда.
Бухоро вилояти Пешкў тумани чўл ҳудудларида олиб борилган рейд тадбирлари давомида фуқаролар М.М. ҳамда З.М. ўзларига тегишли "ГАЗ-53" русумли иккита автомашинада ҳар бири уч нафардан ёлланма ишчи ёллаб, саксовул ўсимлигини чопиб, олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилганда улар воқеа жойидан қочишга уринган. Бироқ тезкор сай ҳаракатлар натижасида Жондор туманининг Мохончўл ҳудудида қўлга олинган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдорини аниқланганда, ушбу кўрсатгичлар 36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўмни кўрсатмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаролар — М.М. ҳамда З.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Text to speech