Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида умум ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёди бўлиб ўтди
Ўқувчи ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг билим салоҳиятини ҳамда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Samarqand вилоятидаги мактабларда “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган ҳарбий ватанпарварлик синфларини фаолияти йўлга қуйилиб келинмоқда. Бугун эрта тонгдан «Регистон» мажмуасида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёдига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган ушбу тадбирда Миллий гвардия Samarqand вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти, мактаб маъмурияти, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва тегишли мутасаддилар иштирок этишди.
Дастлаб тадбир давлатимиз мадҳиясининг ижроси билан бошланди, сўнгра тадбирда сўз олган ёш гвардиячиларга табриклаб, уларнинг келгусидаги ўқишларига, муваффақият ва ишонч билдиришди.
Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар томонидан ўзларининг масъулиятларини англаган ҳолда келажакда чуқур билим эгаси бўлишда ва ватанимизга садоқатли ҳамда жамият учун фойдали шахс бўлиб етишишда бор куч-ғайратини сафарбар этишга тантанали ваъда беришди.
Учрашув сўнгида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали-ҳарбий ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг сафона чиқишлари намойиш этилди.