Самарқанддаги "Ipak yoʻli” халқаро туризм марказида триатлон ва пара триатлон бўйича “World Triathlon Cup Samarkand-2025”, “World Triathlon Para Cup Samarkand-2025” беллашувларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этишди.
Жаҳон кубоги баҳсларида дунёнинг 34 та мамлакатидан 92 нафар спортчи ғолиблик учун беллашди.
Ушбу нуфузли мусобақада спортчилар стандарт йўналишда 1,5 километр сузиш, 40 километр велосипед ва 10 километр югуриш мусобақаларида куч синашади. Мазкур йўналишда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси D.Зайсев 30-34 ёш гуруҳида 1-ўринни, Жамоат хавфсизлиги университети офицери А.Турсунбоев 2-ўринни, 25-29 ёш гуруҳида курсант У.Жахонгиров 1-ўринни, 19-24 ёш гуруҳида Тошкент шаҳридаги бригада офицери А.Қодиров 1-ўринни, курсант У.Чориев 2-ўринни, Ф.Муҳторова 3-ўринни, О.Икромова эса 2-ўринни эгаллади.
Эстафета йўналишида Миллий гвардия терма жамоаси 2-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети офицери А.Хакимова аёллар ўртасида ўтказилган элит тоифаси баҳсларида 1-ўринга сазовор бўлди.