Самарқанд вилояти ёшларни камондан отиш спортига қизиқтириш маҳорат машғулотлари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси томонидан ёшларни камондан отиш спортига қизиқтириш ва кенг жалб этиш мақсадида маҳорат машғулотлари ташкил этилди.
Самарқанд шаҳридаги 2 сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли "Нафис" спорт мажмуасига йиғилган ёшлар камондан ўқ отиш имконига эга бўлдилар.
Бу каби қизиқарли машғулотлар болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда камондан отиш спорти билан мунтазам шуғулланишига замин яратмоқда.