“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Самарқанд шаҳрида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди

Давлатимиз раҳбари томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни барпо этиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни жорий этиш борасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси Самарқанд вилоятида ҳам давом эттирилиб Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б.Ташматов томонидан манзилли ишлар олиб борилди.
Мазкур вазифаларнинг юқори даражада бажарилиши юзасидан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркибнинг тайёргарлиги ва жанговар шайлиги, шунингдек, замонавий қурол-аслаҳа ҳамда махсус воситалардан фойдаланиш кўникмалари кўздан кечирилди.
Хавфсизликни ишончли таъминлаш борасида командир ва бошлиқларнинг ахборотлари тингланиб, бу борада олиб борилаётган ўқув-тактик машғулотларни сунъий интеллект ва роботлаштириш элементлари асосида ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг доимий жанговар шайлигини таъминлаш, хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, шунингдек, илғор жаҳон тажрибаларини амалиётга жорий этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганиш ишлари давомида Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б.Ташматов ва Ички ишлар вазири генерал-лейтенант А.Ташпулатов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамкорлигида Имом ал-Бухорий мажмуасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган масалалар атрофлича ўрганилди. Яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган мазкур мажмуага келиши кутилаётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, улар учун хавфсиз, қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, Хусусан, сайёҳлар оқими ортиб бориши инобатга олиниб автотураргоҳлар сиғимини кенгайтириш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш борасида масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, ушбу ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янгидан қурилиб битказилган Пайариқ тумани 2-сонли ички ишлар бўлинмасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Унда хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги узлуксиз хизматни ташкил этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Имом Абу Мансур ал-Мотурудий мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилиб, ушбу ҳудудда ҳам хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўҳна ва боқий Самарқандда туризм соҳасининг янада ривожланиши ҳудудда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш, мазкур йўналишда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорликдаги хизматларини замон талабларига мос такомиллаштириб борилиши муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасидаги профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳоли билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳри ҳамда туманларида жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар, жумладан, патруллик хизмати фаолияти, видеокузатув тизимларининг самарадорлиги ва рақамли технологияларни жорий этиш ҳолати билан яқиндан танишилди. Ҳудудларда ўрнатилган кузатув камераларининг ситуацион марказлари билан интеграция қилингани ҳамда 24 соатлик хизмат ташкил этилгани бўйича мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.
Жамоат тартибини сақлашда замонавий ёндашувларни қўллаш, хусусан, патруллик фаолиятида дронлар ва интеллектуал таҳлил тизимларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилиниб, бу борада масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech