Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида спортнинг Таэквондо-WTF тури бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Куни кеча Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг Таэквондо-WTF тури бўйича Миллий Гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Таэквондо-WTF федерацияси ҳамда Тойлоқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2004-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди. Мусобақада Самарқанд шаҳар ва туман спорт тўгараклари ўқувчи ёшлари 40 та вазн тоифасида куч синашдилар. Тадбир якунида ғолиблар томонидан эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни-Динамо спорт жамиятига қарашли TAEM "EDENOBORSTV" жамоаси, иккинчи ўринни-Самарқанд шаҳар БЎСМ жамоаси ва учинчи ўринни-Тойлоқ тумани БЎСМ жамоаси қўлга киритди.