Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларига ҳарбий унвонлар топширилди
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти иштирокида 41 нафар Қўриқлаш хизмати ходимларига дастлабки лейтенант унвонлари тантанали равишда топширилди.
Бунда асосан ходимларнинг соҳага оид эгаллаган билим ва кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилиб, жисмоний тайёргарликлари махсус синовлардан ўтказилди.
Мазкур тантанали маросимда Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов ва Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Р.Намозов иштирок этиб, офицерларга ўзларининг самимий табрикларини йўллашди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган раҳбарият томонидан тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида сўз юритиб, ходимларни хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, ўз устида тинимсиз ўқиб - изланишлари муҳим эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида ходимларнинг ота - оналари ва оила аъзолари ҳам яқинларини мазкур унвонлар билан чин қалбдан қутлашди.