Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

САМАРҚАНДДА “ЁШ КИТОБХОН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида “Ёш китобхон ҳарбий хизматчи” кўрик-танлови ўтказилди.
Мазкур танлов ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир меросини ўрганиш, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ҳамда маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида Марказий ҳарбий округ, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қисми ҳарбий хизматчилари иштирок этиб, улар 3 та шарт асосида ўзаро беллашишди.
Танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳар бир ҳарбий қисмлардан бир нафар, жами 12 нафар ҳарбий хизматчига насиб этди.
Уч шарт натижаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги аэропортларда хавфсизликни таъминлаш ҳарбий қисми ғолибликни қўлга киритди. Миллий гвардияга қарашли Тойлоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчиси фахрли иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Марказий ҳарбий округнинг Нуробод туманидаги ҳарбий қисмнинг ҳарбийси учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech