Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“Санъат ғунчалари” дамли ва зарбли чолғу ижрочиларининг ХХV – республика танловиғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда ХХV “Санъат ғунчалари” Республика кўрик танлови муносабати билан даставвал “Янги Ўзбeкистон ёшларини тарбиялашда мусиқа таълимининг мақсад ва вазифалари” мавзусида ўтказилаётган V-Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда профессор ўқитувчилар, мусиқашунос олимлар ва мусиқа йўналиши мутахассислари иштирок этишиб, соҳадаги долзарб мавзуларда маърузалар қилишди.

Шуни таъкидлашимиз керакки, Республикамизда фаолият юритиб келаётган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ўртасида бўлиб ўтган танловда иштирокчилар ўзбек ва жаҳон мумтоз композиторлари асарларидан тузилган ижро дастурларини маҳорат билан ижро этишлари Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги кўринишидир, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

1998 йилдан мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу танловнинг бу йилги ҳудудий саралаш босқичида 515 нафар ўқувчилар қатнашган бўлса, шуларда Республика босқичида 132 нафари иштирок этиш имконини қўлга киритди. Кичик гуруҳ (11-13 ёш) ва катта гуруҳ (14-15 ёш) иштирокчилар ўртасида ўтказилган ушбу танлов ёғоч-дамли, мис-дамли ва зарбли чолғулар йўналишларида олиб борилди. Иштирокчиларнинг ижодий ижро маҳоратини ҳар бир йўналиш бўйича нуфузли олий даражадаги ҳакамлар ҳайъати оқилона баҳолаб боришди.

Танловнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Маросимда 69 нафар иштирокчилар биринчи, иккинчи, учинчи ўрин ғолиблари бўлганликлари эълон қилинди.

Байрамона концертнинг ёрқин дастурида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари С.Д.Мамаюсупов ва Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари уюшмаси раиси Р.Абдуллаевлар ғолиб иштирокчиларни диплом, эсталик статуэткалари ҳамда “Соғлом авлод” халқаро хайрия фонди томонидан эсталик совғалар билан тақдирладилар.

Дамли ва зарбли чолғу ижрочиларининг “Санъат ғунчалари” ХХV Республика танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган концерт дастурида Республика ва халқаро танловлар лауреатлари ва Ҳарбий мусиқа академик лицейининг дамли ва зарбли чолғулар оркестри томонидан қўшиқлар ва ўзбек куйларига “Поппури” ва бошқа мусиқий номерлар ижро этилди. Концерт сўнгида “Ямаҳа” компанияси томонидан ёш мусиқа ижрочиларига қимматбаҳо чолғу инструментлари тақдим этилди.

Text to speech