САВДО МАРКАЗДАГИ ЎҒИРЛИКНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 5 апрель куни соат 00:40 да Хоразм вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳудудидаги "Урганч савдо уйи" биносининг иккинчи қават кириш эшигини бузиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Дастлабки ўрганишлар давомида ушбу шахс Хива шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро М.А. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.