Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА

Бугунги кунда инсон манфаатларини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари ва ҳаётий муаммоларини бартараф этишга катта эътибор берилмоқда. Ушбу мақсадда жорий йилнинг 9 март куни Фарғона вилоятида Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ташкиллаштирилди.
Мазкур учрашувда вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги, вилоят ҳарбий прокуратураси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим бошқармалари, Бандликка кўмаклашиш маркази мутассади раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилиш иштирокчиларига дастлаб мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига доир амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар хусусида сўз юритилди.
Шундан сўнг, очиқ мулоқот тарзида давом этган ушбу учрашувда ҳар бир иштирокчининг мурожаати, таклифлари тингланди. Бу жараёнда фуқаролар томонидан уй-жой билан таъминлаш, бандлик масалалари, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий муаммолар ўртага ташланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича ечим изланиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Барча масалаларнинг ечими юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Text to speech