САЙЁР ҚАБУЛ — МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. Шу жиҳатдан, оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди. Куни кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Гулистон ҳарбий прокуротураси, тиббиёт ходимлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида Миллий Гвардия ҳарбий хизмачи ва ходимларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондон ўринбосари полковник Мамаюсупов Сарвар Деҳқонович Миллий гвардия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, ҳарбий хизматчи учун хизмат давомида оилавий тотувлик муҳим масала эканлиги борасида сўз юритди.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан, Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида, қолаверса Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида коронавирусга қарши 3 босқичли эмлаш жараёнлари ўтказилганлиги, шундай бўлсада хотиржамликка берилиб, яқинларимиз соғлигига бефарқ бўлмаслигимиз тўғрисида тушунтирилиб, айни вақтда ушбу вируснинг янги “Омикрон” штамми мамлакатизда ҳам қайд этилганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. Шу боис, Ўзбекистон ҳукумати ҳам янги штамм тарқалишини олдини олиш бўйича эҳтиёт чораларини кўраётганлиги шу қаторда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида, коронавирус инфекциясига 3-босқичли эмлаш жараёнларидан кейинги бустер доза билан эмлаш тадбирлари режалаштирилаётганлиги ҳақида тушунча берилди.
Ўтказилган учрашув давомида ҳар бир фуқаро муаммолари бирма-бир тингланиб, келиб тушган кўплаб мурожаатлар жойида ўз ечимини топди, шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга қонуний ҳал этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.