ШАХМАТ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БИРИНЧИЛИГИ
Олдин хабар берганимиздек, Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бошқармалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилган эди.
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси шахмат федерацияси базасида барча ҳудудлардан юқори натижаларга эришган 20 нафар ҳарбий хизматчилар иштирокида мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбир карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.
“Ақл гимнастика”си ҳисобланмиш шахмат мусобақасида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасидаги беллашувлар қизғин тарзда кечди.
Яхши биламизки, шахмат мусобақаси ақлий салоҳиятни ривожлантириш ва уни чархлашда яхши омил бўлади. Баҳс ва мунозараларга бой бўлган мусобақа давомида иштирокчилар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар. Швейцарча услубда 7 турдан иборат бўлган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Барчага бирдек аъло кайфият бағишлаган мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланди.