ШАХМАТ БЎЙИЧА ХХХ СПАРТАКИАДА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 19-20 август кунлари пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Шахмат федерацияси базасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари ўртасида ХХХ Спартакиада дастурига киритилган шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа карантин қоидаларига тўла амал қилинган ҳолда ўтказилиб, унда 12 та жамоа ҳамда 50 та иштирокчилар ўзаро беллашишди.
Ҳарбий хизматчи ва ҳодимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва ушбу спорт турини янада оммавийлаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур беллашувда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Иззатулла Султанов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходими Боймуродов Баҳодир эгалик қилган бўлса, Давлат хавфсизлик хизмати ходимаси Маматқулова Мафтуна учинчи поғонадан ўрин эгаллади.
Шунингдек, баҳслар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси, 2-ўринни Давлат божхона қўмитаси жамоаси, 3-ўринни Миллий гвардияси жамоаси эгаллади.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.