Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ШОФИРКОН ТУМАНИДА 400 ГА ЯҚИН ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ

Айни кунларда дунё шиддат билан ўзгараётган, минтақалар ҳамда давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий курашлар тобора кескинлашаётган бир шароитда, мамлакатимиз ёшларини она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш барчамиз учун долзарб аҳамият касб этаётган муҳим вазифалардан биридир.
Шу боис, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкалаш" йилида юрт тақдири учун бефарқ бўлмаган ҳар бир ёшда масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш борасида аниқ манзилли режалар ишлаб чиқилиб, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллалардаги уюшган ва уюшмаган ёшлар билан ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар тизимли ташкил этилмоқда. Хусусан, куни кеча Шофиркон туманида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шу мақсадларнинг узвий давоми бўлди.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ватанпарварлик ғоясини тарғиб этувчи кўргазмали чиқишлар барчага манзур бўлди. Айниқса, ўқувчи-ёшларнинг спорт ҳамда санъат соҳаларидаги чиқишлари мароқ ва ҳайрат билан томоша қилинди.
Тадбир давомида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ҳамда Бухоро гарнизони ҳарбий оркестрининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, олқишларга сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг барча соҳалари учун ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрларни шакллантиришни кўзда тутувчи бу каби тадбирлар ёшларнинг хотирасида узоқ вақтгача муҳрланиб қолиши ва уларда шу юртга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаши, шубҳасиз. Ўйлаймизки, мазкур тадбирдаги Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда бир-биридан қизиқарли чиқишлар эртамиз эгаларининг кейинги қадамларида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Text to speech