ШУБҲАЛИ ШАХСЛАР АНИҚЛАНДИ
Жорий йилнинг 28 апрель куни тунги соат 01:05ларда, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари хизмат йўналишида бўлган Ўзбекистон кўчасида кетаётиб, "БК-1500" русумли кондиционерни олиб кетаётган икки нафар нотаниш шахслар уларда шубҳа уйғотган.
Ходимлар томонидан ушбу шахслар тўхтатилиб берилган саволларга аниқ жавоб бера олмагандан сўнг ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари давомида улардан бири Хонқа туманида яшовчи фуқаро А.Р. иккинчиси эса Урганч туманида яшовчи фуқаро Х.Р.лар эканлиги маълум бўлиб, мазкур кондиционерни Урганч шаҳар Тинчлик кўчасида жойлашган фуқаро С.О.га тегишли телефон тузатиш устахонасидан ўғирлаб олиб кетаётганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.