Сирдарё вилоятида 250 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирокида "Очиқ эшиклар" куни бўлиб ўтди
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида турли хил ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш, шунингдек,жисмоний қобилиятларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Мазкур тадбирга 250 нафардан ортиқ Миллий гвардияга бириктирилган мактаб ўқувчилари ҳамда Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.
Кун давомида ёшларнинг Миллий гвардия фаолияти билан танишишлари учун ҳарбий қисм бўйлаб саёҳат ташкил этилиб, қурол-яроғлар ҳамда ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтди.