Сирдарё вилоятида ўқувчи-ёшлар билан "Ҳарбий ватанпарварлик ва спорт" тадбирлари ўтказилди.
Ёш авлодни ватан тақдирига дахлдорлик ва умуминсоний, қадриятлар руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, мамлакат ва ўз оиласи фаровонлигини янада ривожлантириш орзусида бўлган ёшларни тарбиялаш, ёшларни жисмоний қобилиятларини янада шакллантириш, Ватан ҳимояси шарафли касб эканлигини ёшлар қалбига сингдириш мақсадида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари билан Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда "Ҳарбий ватанпарварлик ва спорт" тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида, мини футбол, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси, аримасин, турникда тортилиш ва саф тайёргарлиги бўйича машғулотлари ўтказилди.