Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан электроника дўконига бостириб кирган номаълум шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:22да Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси мониторинг марказига “Электроник информ тренд” МЧЖга қарашли савдо дўконидан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Мазкур хабарга кўра, ходимлар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, савдо дўкони кўздан кечирилганда дўконда кириш эшигини калит танлаш йўли билан очиб кирган номаълум шахс борлиги маълум бўлган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида гумонланувчи қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ишларида номаълум шахс муқаддам судланган Гулистон шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқаро А.Б эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари Ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Text to speech