Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.
Сирдарё вилоятидаги дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчиларни ахлоқий-руҳий тайёргарлигини ошириш ва жанговар руҳини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилиб унда ҳарбий хизматчиларнинг турли мураккаб ва оғир вазиятларга нисбатан руҳий бардошлилигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, уларнинг эмоционал ҳолатларни енгиб ўтишлари учун ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш борасида мутахассис психологлар томонидан тренинг машғулотлари олиб борилди ва турли тўсиқлардан ўтиш орқали амалий жанговар машғулотларда синаб кўрилди.
Мазкур жараёнларда Миллий гвардия марказий девони масъул офицерлари иштирок этишиб, машғулот давомида ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаб боришди.
Машғулотларни муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам кузатиш имкониятига эга бўлишиб, ўзларига зарур билим ва кўникмалар ҳосил қилишди.