Сирдарё вилоятида ўқувчи ёшлар иштирокида очиқ эшиклар куни ташкил этилди
Юртимиз келажаги бўлмиш ҳар бир ўсиб келаётган ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши айни вақтда жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор вазифа ҳисобланади. Ёшларни касб танлашга йўналтириш, жамиятда ўз ўрнини топиш эса муҳим аҳамият касб этади.
Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида Мирзаобод тумани 22- сонли умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар" куни ташкил этилди.
Ёшлар билан ўтказилган ушбу тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий анжом-аслаҳалар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса ўз ўрнида ёш авлодда ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини янада ортишига сабаб бўлди.