Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмалари ҳамда Соғлиқни сақлаш тиббиёт бирлашмалари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ишлари кенг қамровда ташкиллаштирилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаси ва Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли оилавий поликлиникаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Юқори малакали шифокорлар томонидан кўрик ўтказилиб тиббий маслаҳатлар берилди. Иштирок этган ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолар шунингдек турли ёшдаги фарзандлари синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказилди. Поликлиника шифокорлари томонидан ташриф буюрган ҳар бир она билан фарзандларининг соғлиги юзасидан якка тартибда ўтказилган суҳбат давомида тиббий тушунчалар берилди. Доимий равишда мурожаат қилишлари ва мулоқотда бўлишлари учун йўлланмалар тақдим этилди. Тадбир якунида Миллий гвардия бўлинмаси мутасадди раҳбарлари томонидан Тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирилиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Text to speech